Байрам табриги!

 Тошкент давлат транспорт унверситети академик лицейи муҳтарам профессор-ўқитувчилари, азиз ўқувчи, қадрли ишчи-ходимлар!

 Халқимизнинг ҳар бир қадрияти замирида инсон қадрини улуғлаш, саховатпешалик, меҳр-мурувват, тинчликпарварлик ғоялари мужассам. Биз ҳар йили кўтаринки руҳ билан, катта завқ ва иштиёқ билан нишонлайдиган Наврўз байрами тимсолида мана шундай юксак фазилатларни кўришимиз мумкин.
 Бу йил ҳам ана шу улуғ айём – шарқона янги йил баҳорий руҳ, ўзгача шукуҳ билан қадам қўймоқда. Янгиланиш ва яшариш фаслининг бетакрор айёми бўлмиш Наврўзи олам билан бутун 
Тошкент давлат транспорт унверситети академик лицейи жамоасини самимий муборакбод этаман.
 Сизларга мустаҳкам соғлиқ, тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат, Янги Ўзбекистонимизнинг гуллаб-яшнаши ва олийжаноб халқимиз фаровонлиги йўлида амалга ошираётган барча хайрли ишларингизда ривож тилайман.

 Тошкент давлат транспорт унверситети академик лицей рахбари Мархабо Тураевна

Matnni tinglash uchun uni belgilang va eshitish tugmani bosing Powered by GSpeech